Қишлоқ хўжалиги вазирлиги сув ресурсларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича шартнома имзолади
Loyihalar
16.4.2022
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги сув ресурсларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича шартнома имзолади

Австралиянинг “Рубикон Water Pty Ltd” компанияси сув хўжалигида рақамли технологияларини жорий этиш бўйича дунёнинг етакчи компанияларидан бири саналади. Компания томонидан дунёнинг 15 та давлатларида 30 мингдан ортиқ автоматлаштирилган сувни бошқариш шлюзлар ўрнатилган бўлиб, ушбу шлюзлар жами 1,5 млн гектар суғориладиган ерларни қамраб олган.

 

Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида AKIS - Агрохизматлар марказида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Австралиянинг “Рубикон Water Pty Ltd” компанияси ўртасида Қашқадарё вилояти Қамаши – Миришкор каналида сув ресурларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича умумий қиймати 18,2 млрд сўмга тенг бўлган шартномани имзоланди. 

 

Лойиҳани амалга ошириш натижасида жами 6,5 минг гектар ерларнинг 43 млн литрлик сувга бўлган эҳтиёжи қондирилади.

 

Мазкур шартнома доирасида Қашқадарё вилояти Қамаши (10,2 км) – Миришкор (3,6 км) каналининг 13,8 км узунликдаги қисмида жами 28 та автоматлаштирилган сувни бошқариш шлюзлари, ушбу каналдан фойдаланадиган фермер хўжаликлари учун ўлчов ускуналари, марказдан масофавий бошқарув дастурий таъминоти ва фермерлар учун мобил иловалар жорий этилади.

 

Ҳозирда Ўзбекистонда иқтисодиётнинг турли тармоқлари эҳтиёжлари учун йилига 50-60 куб км сув ресурслари ишлатилади. Мазкур ресурларнинг тахминан 90 фоизи қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сарфланади.

 

Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, соҳанинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишда Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида сув хўжалиги тизимини тубдан такомиллаштириш, шу жумладан сув хўжалиги тизимини бошқаришда рақамли технологияларни кенг жорий этиш бўйича бир қатор вазифалар белгиланган.

 

Лойиҳани амалга ошириш натижасида сувни тежаш 70 фоизга етказилиши, ирригация канналларидан сувни экинларга етказилиши 37 фоиздан 90 фоизгача ошиши ҳамда сувдан оқилона фойдаланишни 97 фоизгача етиши кутилмоқда.

 

Сув хўжалиги тармоғи элементларини он-лайн мониторинг қилиш ва бошқариш учун янги авлоддаги радиоқурилмалар базасида алоҳида SCADA телеметрия ва телебошқарув тизими ташкил этилади. 

 

Partner
Rubicon Water
Совместных проектов: 1
Подробно о партнере